“Йўқ бўлишсин”: Эроннинг олий раҳнамоси Яқин Шарқ ишларига Ғарбнинг аралашуви ҳақида
Эроннинг олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хуманаий Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимига ва минтақадаги умумий вазиятга изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги ҳозирги кескинликлар ортида минтақага тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қодирлиги ҳақида ёлғон даъволар қилаётган “АҚШ ва айрим Европа давлатлари” турибди.
Хуманаийнинг таъкидлашича, минтақа халқлари тинч-тотув яшаши учун Ғарб давлатлари Яқин Шарқдан «йўқ бўлиши керак».
Унинг қўшимча қилишича, у Насруллоҳнинг ўлимидан қайғуда, бироқ Эрон раҳбарлари билан учрашувни қолдирмасликка қарор қилган, чунки Эрон учун мотам “тикловчи ва ҳаракатлантирувчи куч”га айланиши керак.
Reuters хабарига кўра, сешанба куни кечқурун Эроннинг Исроилга ракета ҳужуми мамлакатдаги барча муҳим қарорларни қабул қилувчи Хуманаий буйруғи билан амалга оширилган.
Шарҳлар