Йўқ қилинган Цезарь Куников кемаси экипажининг катта қисми ҳалок бўлган
Қрим яқинида йўқ қилинган Россиянинг «Цезар Куников» йирик десант кемаси бортида бўлган экипажнинг аксарияти ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (БРБ) вакили Андрей Юсов маълум қилди.
«Ҳозирча аниқ рақамлар йўқ, аммо мавжуд маълумотларга кўра, экипаж аъзоларининг аксарияти ҳалок бўлган», – деди у.
Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, кема бортида ўқ-дорилар ортилган юк бўлган. Юсов шунингдек, кема чўкиб кетганини ва уни қайта тиклаш мумкин эмаслигини қайд этади.
Улашиш:
Шарҳлар