Янги Зеландияда самолётдаги 50 нафар йўловчи баландликнинг кескин йўқотилишидан жабрланди

самолет
Фото: newsdaynews

Янги Зеландияда самолётдаги 50 нафар йўловчига тиббий ёрдам зарур бўлди. Самолётнинг тўсатдан баландликни йўқотиши туфайли одамлар жабрланган. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

LATAM Airlines самолёти Сиднейдан Оклендга йўл олган. Самолёт ҳавода тўсатдан баландликни йўқотган ва йўловчилар «бироз вақт тез қулаш»га ўхшаш нарсани ҳис қилган.

Самолёт режали қўнишни амалга оширган, шундан сўнг жароҳатланган йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Умуман олганда, 50 га яқин киши жароҳатланган. Улардан бирининг жароҳати жуда жиддий. Қайд этилишича, жабрланганлар орасида нафақат йўловчилар, балки борт кузатувчилари ҳам бор.

Шунингдек, биз АҚШда сайёҳлик самолёти фавқулодда қўнишга уринаётганда ҳалокатга учрагани ҳақида ҳам ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.