Япония Украинага мамлакатни урушдан кейинги тиклаш ишларига узоқ муддатли ёрдам кўрсатишни ваъда қилди
Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида баёнот берди.
Шунингдек, у Киевда Япониянинг янги савдо ваколатхонаси очилиши ва икки давлат идоралари ва корхоналари ўртасида 50 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзолангани ҳақида маълум қилди. Россия Федерациясига кенг кўламли босқини бошланганидан бери деярли икки йил давомида Япония Украинага 11 миллиард евродан ортиқ молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатди.
Улашиш:
Шарҳлар