Япония ҳукумати АҚШга ракета ва ўқ-дорилар етказиб беришни бошлайди

Фото: Getty Images

Япония деярли 50 йил давомида қурол экспортини тақиқлаган эди. Энди Япония АҚШга Патриот комплекслари учун ракеталар етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

The Japan Times нашрининг ёзишича, Япония ҳукумати АҚШга Патриот зенит-ракета комплекслари учун ўқ-дорилар етказиб беришни бошлаш учун мудофаа маҳсулотларини экспорт қилиш қоидаларини соддалаштиришга қарор қилган.

«Ракеталар АҚШга Вашингтон ушбу қуролларни Япониянинг розилигисиз бошқа давлатларга бермаслик шарти билан етказиб берилишини режалаштирилган. Қуроллар қуролли тўқнашувларда иштирок этаётган мамлакатларга берилмаслиги кераклиги таъкидланган», – дейилади хабарда.

Японияда 1976 йилдан бери қурол экспорти тақиқланган эди. 2014 йилда қоидалар юмшатилган, аммо мамлакат ҳали ҳам тайёр қуролларни экспорт қилишни бошламаганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.