,

Японияда аниме студиясига ўт қўйган фуқаро ўлимга ҳукм қилинди

Фото: EPA

Киото округ суди Синдзу Аобуни ўлим жазосига ҳукм қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У 2019 йилда Kyoto Animation аниме студиясига ўт қўйишда айбдор деб топилди, ёнғинда 36 киши ҳалок бўлиб, 30 дан зиёд одам жабрланганди.

Суд судланувчини “жиноятни содир этиш чоғида шуурсиз ҳолатда ёки ақлий қобилиятлари чекланган ҳолатда бўлмаган” деб топди. Судланувчининг адвокати унинг руҳий ҳолатини пеш қилиб, уни оқлашни сўраганди.

45 ёшли Синдзи Аоба Kyoto Animation студиясини ёқиб юборганига иқрор бўлганди. У буни шу билан изоҳладики, унинг фикрича, компания унинг романидан кўчирмачилик қилган. Адвокатлар Аоба галлюцинациядан азоб чекиши туфайли, ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз деб топилиши кераклигини талаб қилганди. Аниме-студиядаги ёнғин Японияда сўнгги ўн йиллик ичида қурбонлар сони бўйича энг жиддий жиноятга айланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.