Москвада теракт оқибатида ҳалок бўлганлар шахсини аниқлаш жараёни бошланди
Москвада “Крокус Сити Холл” концерт залидаги теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнлари бошланди, деб хабар беради “РИА Новости” шаҳар соғлиқни сақлаш департаментига таяниб.
Жасадларни таниб олиш жараёни Москва суд-тиббий экспертиза бюросида бўлиб ўтмоқда, у ерда олдиндан марҳумларнинг қариндошлари таклиф қилинмоқда.
Департаментда қайд этишларича, баъзи ҳолларда жасадларни таниб олиш учун молекуляр-генетик экспертиза талаб этилиши мумкин, у эса камида икки ҳафта вақт олади.
Расмий маълумотларга кўра, “Крокус”даги теракт оқибатида 133 киши ҳалок бўлган. Теракт натижасида ёниб кетган бинода вайроналарни кўздан кечириш давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар