Яшин, Кара-Мурза ва Пивоваров матбуот анжуманини ўтказади
Илья Яшин ўзининг Телеграм-каналида россиялик сиёсий маҳбуслар алмашинувига бағишланган матбуот анжумани ўтказилишини эълон қилди. Анжуман Боннда маҳаллий вақт билан соат 18:30 да бўлиб ўтади.
Сиёсатчи, шунингдек, Андрей Пивоваров ва Владимир Кара-Мурза билан биргаликда суратга тушган. Бу уларнинг 1 августдаги алмашинувдан кейинги биринчи марта омма олдида чиқиши.
Шу кунларда Россия ва Ғарб постсовет тарихидаги энг йирик маҳбуслар алмашинувини амалга оширди: Россия томонидан 16 киши Ғарб томондан 8 кишига алмаштирилди. Келишув узоқ вақт давомида тайёрланган: Владимир Путин ўжарлик билан Ғарбдан 2019 йилда Германияда чечен қўмондони Зелимхон Хангошвилини ўлдиришда айбланган Вадим Красиковни қайтаришни сўраган. Қолган ҳаммаси ушбу музокаралар атрофида қурилган ва ниҳоят ўз мевасини берган катта савдонинг бир қисмига айланган. Кўпчилик ушбу келишувларнинг муваффақиятли амалга оширилишида Украинада тинчлик музокаралари яқинлашаётганини кўрмоқда, аммо бунинг учун асослар кам.
Шарҳлар