Исроил ташқи ишлар вазири Туркия президентининг таҳдидига жавоб қайтарди
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Исроилга бостириб кириш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади DW.
“Эрдўғон Саддам Ҳусайннинг изидан бориб, Исроилга ҳужум қилиш билан таҳдид этмоқда. У Ироқда нималар бўлганини ва буларнинг барчаси нима билан тугаганини бир эслаб кўрсин”, — деб ёзди Кац Х ижтимоий тармоғида. 28 июль куни кечқурун жойланган постга амалдаги Туркия президенти ва Ироқ собиқ президентининг ёнма-ён турган суратлари илова қилинган.
Аввалроқ Эрдўғон Туркия “ўз вақтида Ливияга ва Тоғли Қорабоғга киргани каби” Исроилга ҳам кириши мумкинлигини маълум қилган эди. У, шунингдек, “буни қилмаслигимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ”лигини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар