Пентагон: Украина АҚШ қуроли билан бутун Россия ҳудудига зарба бериши мумкин
Украина қуролли кучлари АҚШ томонидан тақдим этилаётган қуролдан нафақат Харьков вилояти яқинида, балки бутун Россия ҳудуди бўйлаб жойлашган ҳар қандай ҳарбий объектларга зарбалар беришда фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-майори Патрик Райдер маълум қилди.
“Жавоби ўти очишга қодир бўлиш — бу сиёсат мана шунга қаратилган… Россия қўшинлари чегара орқали ўт очаётганини кўрсак, Украина АҚШ томонидан тақдим этилган ўқ-дорилардан фойдаланиб, ушбу қуруқлик кучларига жавоб зарбасини бериши мумкин”, — деди у. Райдер буни шу билан асосладики, ушбу ҳолатда Украина армияси хатти-ҳаракатлари “ўз-ўзини мудофаа қилиш” бўлиб ҳисобланади, “шу сабабли улар бундай имкониятга эга бўлиши керак”, деди у.
Шарҳлар