Саудия Арабистони ҳаж даврида кучли жазирама кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди
Саудия Арабистони метеорологлари бу йилги ҳаж зиёрати даврида ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда, деб ёзади “Inbusiness.kz”.
Бу йил 14—19 июнь кунларига тўғри келадиган ҳаж даврида ҳарорат Цельсий бўйича 45—48 даражагача кўтарилиши мумкин, намлик даражаси 25 фоиз бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик эҳтимоли эса нолга тенг, дейилади Саудия Арабистони метеорология маркази хабарида.
Шунингдек, ушбу даврда Макка ва Мадина шаҳарларида ўртача ҳарорат 2023 йилга нисбатан 1,5-2 даражага юқори бўлиши айтилмоқда. Синоптиклар 2,7-10 м/с тезликдаги шамоллар ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар