Жазирама туфайли Африка ва Осиёнинг бир қисми яшаш учун яроқсиз ҳолатга келади — олимлар
Келажакда юз берадиган жазирама туфайли сайёранинг баъзи ҳудудлари яшаш учун хавфли бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Американинг Пердью университети олимлари маълум қилди, деб ёзади CNN. Глобал исиш шиддат билан юз бераётгани туфайли, бундай хавфга энг мойил бўлган ҳудудлар қаторига экспертлар Ғарбий Африка ва Жанубий Осиёни киритмоқда.
Моделлаштириш ва иқлим ўзгаришлари ҳақидаги ахборотга асосланган тадқиқотлар натижасида олимлар шундай хулосага келдики, ҳарорат ва намлик аста-секинлик билан ошиб бориши оқибатида дунёнинг айрим минтақаларида инсоният учун хавфли яшаш шароитлари юзага келади. Аномал иссиқ оқибатлари билан тўқнаш келиш эҳтимоли катта бўлган ҳудудларга тадқиқотчилар аҳоли зичлиги юқори бўлган ва ҳавони кондитсирлаш (мўътадиллаштириш) имконияти чекланган минтақаларни киритмоқда.
Бойроқ мамлакатлар, олимлар ҳисоб-китобларига кўра, яхшироқ яшайди, бироқ глобал исиш уларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Экстремал нам иссиқ ҳаво ўчоқлари вақт ўтиши билан АҚШнинг баъзи ҳудудларида ҳам пайдо бўлади. “Бугун чидаб бўлмаётган жазирама ёз, катта эҳтимол билан келажакда салқин туюлиши мумкин. Ҳозир биз ҳис қилаётган иссиқ бизнинг фойдамизга ўзгармайди”, — дейилади тадқиқотда.
Шарҳлар