Эмманюэль Макрон Павел Дуровнинг Францияда ушланишига изоҳ берди
Мамлакат президенти адлия органларининг Телеграм асосчисига нисбатан ҳаракатлари сиёсий характерга эга эмас, балки “давом этаётган суд тергови доирасида” амалга оширилганини билдирди.
“Ҳуқуқий давлатда, реал ҳаётда бўлгани каби, фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган эркинликлардан фойдаланиш судларга тўлиқ юкланган мустақиллик”, – деб ёзади у Х ижтимоий тармоғидаги постида.
“Франция ҳар қачонгидан ҳам сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқ ва шундай бўлиб қолади”, – деди Макрон.
Улашиш:
Шарҳлар