Энг кекса опа-сингиллар Гиннес рекордлар китобига киритилди
АҚШнинг Миссури штатида яшовчи олтита опа-сингил ёшларининг йиғиндиси бўйича тирик ака-укалар опа-сингиллар орасида энг узун ёшга эга. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби ёзади.
Опа-сингилларнинг ёши 88 дан 101 гача, яъни биргаликда 571 йил 293 кун, бу рақам ўсишда давом этмоқда.
Энг катта опа Норма ҳозир Огайода истиқомат қилади, қолган беш нафари – Лорен, Максин, Дорис, Маргарет ва Элма Миссурида яшайди.
Ўтган тўқчон йил давомида улар кўплаб муҳим воқеаларни, жумладан Буюк депрессия, Иккинчи жаҳон уруши ва яқинда бўлган COVID-19 пандемиясини бошдан кечирди.
Вақти-вақти билан тортишувларга қарамай, Элманинг айтишича, у ва унинг опалари ҳеч қачон бир-бирларидан жаҳли чиқмаган. Улар ҳаётлари давомида яқин бўлиб, кўпинча туғилиш тартибини билдирувчи рақамланган футболкаларда бирга саёҳат қилишади.
Уч опа-сингил июль ойида туғилганлиги сабабли, улар ҳар ёзда ушбу саналарни пикник билан нишонлаш учун учрашишади ва бу билан болаликларида оналари бошлаган анъанани давом эттиришмоқда.
Шарҳлар