Эрдоган Қримни Украинага қайтариш тарафдори эканини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоган Қрим платформаси иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида Россия томонидан босиб олинган Қрим халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Украинага қайтарилиши кераклигини таъкидлади.
“Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашимиз собит бўлиб қолмоқда. Қримнинг Украинага қайтарилиши халқаро ҳуқуқ талабидир”, – деди у.
Эрдоган, шунингдек, Туркия аввал бошиданоқ қоралаган Қрим аннексияси 80 йил аввал депортациядан азият чеккан қрим татарларининг азобини янада оғирлаштирганини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, Туркия ярим оролни Украинага қайтаришни талаб қилишда давом этади.
Улашиш:
Шарҳлар