Эрдоган: Туркия Исроил билан дипломатик муносабатларни узди

Реджеп Тайип Эрдоган
Реджеп Тайип Эрдоган. Фото: сайт президента Азербайджана

Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди, деди мамлакат президенти Эрдоган.

“Биз Туркия Республикаси давлати ва ҳукумати сифатида Исроил билан алоқаларни уздик. Ҳозирда Исроил билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ”, – дея таъкидлади у.

2023 йил октябрь ойида Ғазо секторида “ЦАХАЛ” операцияси бошланганидан бери Туркия Тель-Авивнинг ҳаракатларини бир неча бор қоралаб, уни тинч аҳолини қирғин қилишда айблаб келади. Анқара бир неча бор ўт очишни тўхтатишга чақириб, Исроилга босим ўтказган.

Май ойи бошида Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо алоқаларини бутунлай тўхтатганини маълум қилган эди. Бунгача Анқара 54 тоифадаги товарлар экспортини чеклаб қўйди, бироқ “ЦАХАЛ” Ғазода жангларни давом эттирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.