,

Эрон АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинидаги объектларга зарба берди

Фото: Global Look Press

Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) Ироқ Курдистони ҳудудига — Эрбиль шаҳри яқинига зарбалар берди. Бу ҳақда Эрон давлат ОАВларига таяниб Reuters хабар бермоқда.

ИИПК хабарларида таъкидланишича, ҳужум “жосуслик марказлари” ва “Эронга қарши террорчилик гуруҳлари тўпланадиган жойлар”га берилган.

Reuters манбаларига кўра, портлаш овозлари Эрбилдан 40 километр шимоли-шарқда, Америка элчихонаси жойлашган ҳудуддан эшитилган. Дипломатик миссияга тегишли иншоотларга зарар етмаган.

ABC News телеканали Ироқ хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб хабар беришича, Америка элчихонаси яқинидаги саккизта нишон ҳужумга учраган.

Зарбалар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Эрбиль аэропорти ёпилган.

Эрон вақти-вақти билан Ироқ Курдистонига зарбалар бериб туради. Теҳрон даъво қилишича, ушбу минтақада Эрон айирмачиларининг машғулот лагерлари жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.