Эрон чекловлар бекор қилингандан сўнг ҳаво қатновини тўлиқ тиклади
Эроннинг барча аэропортлари илгари киритилган чекловлар тўлиқ бекор қилинганидан сўнг ҳаво қатновини тиклади. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро авиацияси ташкилотининг расмий вакили Жафар Язерлу маълум қилади.
Бир неча соат олдин Язерлу якшанба куни кечқурундан душанба куни эрталабгача Эрон аэропортларининг ҳаво қатновлари юзага келган чекловлар туфайли бекор қилинганини маълум қилган эди. Амалдорнинг баёноти Эроннинг Исроил ҳудудига яқинда берган ракета зарбасидан сўнг Яқин Шарқ минтақасида кескинлик ошган фонда янгради. Эрон шунингдек 2 октябрдан 3 октябрга ўтар кечаси ҳам рейсларни бекор қилган эди. Ҳаво қатновини биринчи бўлиб Эрон пойтахтидаги Имом Ҳумайний номидаги халқаро аэропорти тиклагани ҳақида Mehr агентлиги хабар берди.
«Киритилган чекловлар бекор қилинганини ҳисобга олган ҳолда… 6 октябрь, якшанба куни соат 23:00 дан (Москва вақти билан 22:30) ҳаво қатнови одатдаги тартибда тикланди», – дея Язерлунинг сўзларини келтиради Mehr агентлиги.
Шарҳлар