Эрон Исроил ҳудудига қарата 400 га яқин ракета отди

Фото: кадр из видео

Исроилнинг “Гааретц” газетаси Қуддус ва Тель-Авивда кучли портлашлар эшитилганини хабар қилади, шунингдек, Исроилнинг маркази ва жанубида, Негев чўлида ракета зарбалари ҳақида ҳозирча тафсилотларсиз ёзади.

Эрон телевидениеси эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг баёноти тез орада эълон қилинишини маълум қилди.

Аввалроқ Anhor.uz Эрон Исроил томон 100 дан ортиқ ракета учиргани ҳақида ёзган эди.

Сешанба куни АҚШ президенти маъмуриятининг вакили исми ошкор этилмаслиги шарти билан матбуотга маълум қилишича, АҚШда мавжуд маълумотларига кўра, Эрон яқин келажакда Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга тайёрланмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.