Эрон Олий суди 2022 йилдаги норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаган рэперга белгиланган ўлим жазосини бекор қилди
Тумаж Солиҳийнинг иши янгидан бошқа судда кўриб чиқилади, деди унинг адвокати Амир Раисян.
Ҳимоячининг сўзларига кўра, суд ҳайъати артистнинг ҳатто биринчи ҳукми ҳам (олти йилу уч ой қамоқ) процессуал қонунчиликни бузган ҳолда чиқарилганини тасдиқлаган.
Мусиқачи ўз қўшиқларида Маҳси Аминий ўлимидан сўнг бошланган ҳукуматга қарши норозилик намойишларини қўллаб-қувватлагани учун «ер юзида коррупцияни тарқатган» деган модда бўйича судланмоқда.
Рэпер 2022 йил октябрь ойида ҳибсга олинган, кейинги йили у олти йилу уч ойга озодликдан маҳрум этилган.
Шундан сўнг, артистнинг иши қайта кўриб чиқилиш учун юборилган ва 2024 йил апрель ойида Эроннинг Исфаҳон шаҳридаги инқилобий суд юқори турувчи инстанция қарорига зид равишда рэперни ўлимга ҳукм қилган.
Шарҳлар