Эрон президенти Бокудаги иқлим саммитида иштирок этишдан бош тортиши мумкин
Эрон президенти Маъсуд Пезешкиян 11—22-ноябрь кунлари Бокуда бўлиб ўтадиган иқлим бўйича саммитда қатнашмайди.
Эрон ОАВлари рад этишга саммитда Исроил президенти Исаак Герцогнинг иштирок этаётгани сабаб бўлганини хабар қилди.
Аввалроқ консерватив ОАВ Пезешкияннинг сафарини фаол танқид қилиб, бу мамлакат манфаатларига зид эканини таъкидлаган эди. Босим уни қарорини қайта кўриб чиқишга ундаган кўринади.
Улашиш:
Шарҳлар