Эрон Россия билан эркин қурол савдосига тайёр

Фото: ВВС

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси Камол Харозий Теҳрон ва Москва ўртасида қурол-яроғ етказиб бериш бўйича келишув ва шартномалар тузишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини маълум қилди, дея хабар беради “Осиё давлатлари ва Жаҳон инқирози” телеграм канали.

Financial Times билан суҳбатда Харозий Эрон Россиянинг Су-35 самолётларини сотиб олиш ниятида эканини айтди. Шу билан бирга, у Теҳрон Россияга қурол етказиб бермаётганини ҳам билдирди.

Шу билан бирга, Камол Харозий, агар Исроил “Ҳезболлоҳ” гуруҳига қарши уруш бошласа, Эрон Ливаннинг ушбу ташкилотини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлардан фойдаланишини айтди.

Эроннинг бошқа манбалари Эроннинг можарога ўзи аралашиш эҳтимоли йўқлигини, аммо Ямандан Сурия ва Ливангача бўлган ҳудуддаги барча ишончли вакилларидан фойдаланишини айтишмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.