Эронда генерал Қосим Сулаймоний дафн қилинган қабристон ёнида портлаш юз берди

Фото: Кадр из видео

Эроннинг Қирмон шаҳридаги қабристон яқинида портлаш содир бўлди. У ерда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК)нинг генерали Қосим Сулаймоний дафн этилган. Портлаш оқибатида камида 15 киши жароҳатланган, дея хабар беради Mehr News нашри.

“Эроннинг Қирмон шаҳрида генерал Қосим Сулаймоний дафн этилган қабристонга олиб борувчи йўлда портлаш содир бўлди”, — деб ёзади нашр. ОАВ хабарига кўра, портлаш оқибатида камида 15 киши жароҳатланган.

2020 йилнинг 3 январида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Бағдод аэропорти яқинида берган зарбасидан сўнг, ИРҚ махсус кучлари қўмондони Сулаймоний ҳалок бўлганди. Вашингтоннинг фикрича, генерал 2019 йилда Бағдодда Америка ҳукуматига уюштирилган ҳужумларда иштирок этган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.