Эронда президент сайловларида овоз бериш бошланди
Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари бошланди. Ислом Республикасининг аҳолиси мамлакатда олий етакчи Оятуллоҳ Али Хуманаийдан кейин иккинчи муҳим лавозимни эгаллайдиган сиёсатчини сайламоқда.
Эроннинг 2021 йилда сайланган собиқ президенти Иброҳим Раисий 2024 йилнинг май ойида авиаҳалокатда ҳалок бўлганди.
Эрон Конституцияси қўриқчилари кенгаши олти нафар номзодни сайловга қўйди, бироқ овоз беришдан бир кун аввал улардан икки нафари номзодликдан воз кечган.
Энди тўрт нафари президент курсиси учун курашмоқда: Мажлис (маҳаллий парламент) спикери, ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ қўмондони Муҳаммад Бағир Ғолибаф, собиқ адлия ва ички ишлар вазири Мустафо Пурмуҳаммадий, собиқ депутат ва кардиожарроҳ Масуд Пезешкиан ва ядровий дастур бўйича бош музокарачи бўлган Хавфсизлик кенгашининг аъзоси Саид Жалилий.
Шарҳлар