Эронда президентлик сайловларининг иккинчи тури 5 июлда ўтказилади

Фото: Morteza Nikoubazl/NurPhoto

Эронда ўтказилган президентлик сайловларида ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўп овоз ололмади. Иккинчи тур 5 июлга белгиланди. Бу ҳақда IRNA агентлиги ёзади. Сайловлар президент Иброҳим Раиси авиаҳалокатда ҳалок бўлгани сабабли муддатидан олдин ўтказилмоқда.

Биринчи турда тўрт номзод: собиқ депутат Масуд Пезешкиан, Хавфсизлик кенгашининг аъзоси Саид Жалилий, парламент спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф ва мамлакат Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари ҳамда собиқ адлия вазири Мустафо Пурмуҳаммадий қатнашмоқда.

Ислом республикаси сайлов штабининг вакили Моҳсин Эсламийнинг айтишича, сайловларда 24,5 миллион киши қатнашган.

Пезешкиан (10,4 миллион) ва Джалили (9,4 миллион) энг кўп овоз олган. Ғолибаф 3,3 миллион овозга эга бўлган, Пурмуҳаммадийга эса 206 минг киши овоз берган.

Шу тариқа, номзодларнинг ҳеч бири сайловчиларнинг ярмидан кўп овозини ололмади. Эрон сайлов қонунчилигига кўра, икки етакчи ўртасидаги иккинчи тур натижалар эълон қилингандан кейинги биринчи жумада, яъни 5 июль куни ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.