Эроннинг олий етакчиси Али Хоманаий кучайтирилган қўриқчилар билан хавфсиз жойга кўчирилди
Олинган маълумотларга кўра, Эроннинг етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий “кучайтирилган қўриқчилар билан хавфсиз жойга” кўчирилди. Ушбу қарор Байрутда Ҳасан Насруллоҳ йўқ қилинганидан кейин қабул қилинган.
Reuters ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беришича, Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий “максимал хавфсиз бўлган махфий бошпана”га кўчирилган.
Reuters суҳбатдошларига кўра, Эрон кейинги ҳаракатларни белгилаш учун “Ҳизбуллоҳ” ва бошқа минтақавий прокси гуруҳлар билан доимий алоқада қолмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар