Эстония 8 августдан Россия билан чегарада тўлиқ божхона назоратини жорий этади
Эстония Россия томонидан чегарани кесиб ўтувчи барча одамлар ва товарлар учун тўлиқ божхона назоратини жорий қилади, дея хабар беради ERR Эстония Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган режага таяниб. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзади.
Ҳукумат Россия томонига чегарадан ўтадиган барча одамлар ва товарларнинг танлама назоратидан тўлиқ божхона назоратига босқичма-босқич ўтишни назарда тутувчи режани кўриб чиқди.
Эстония бош вазири Кристен Михалнинг айтишича, бу қарор санкцияларни четлаб ўтиш ва тақиқланган товарларни ташишга уринишлар билан боғлиқ. “Товарлар устидан тўлиқ назоратдан фойдаланиш Россияга санкциялардан қочишни ва ўз жанговар машинасини таъминлаш бўйича ҳаракатларни қийинлаштиради”, – деди у.
ERR маълумотларига кўра, ҳукумат бу чора чегарани кесиб ўтиш вақтини оширишини ва чегарани кесиб ўтувчи одамлар сонини камайтиришини кутмоқда.
Шарҳлар