Эстония Мудофаа вазирлигининг раҳбари Украина ҳарбий-саноат мажмуасига инвестиция қилишга чақирди
Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур 25 ноябрь куни The Hill нашрига берган интервьюсида Галифакс хавфсизлик форуми чоғида Украинага Россия агрессиясини қайтариш учун хорижий қўшинларга эмас, балки ўзининг ҳарбий-саноат мажмуасига киритилган маблағлар кераклигини билдирди.
Шунингдек, у Украинада «масалан, Францияда ишлаб чиқарилганидан йилига олти-етти баравар кўп гаубица ишлаб чиқарилишини» таъкидлади. «Уларнинг саноати ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқаришни оширмоқда», – дейди у.
Певкурнинг сўзларига кўра, Украина йилига қарийб 30 миллиард долларлик ҳарбий техника ишлаб чиқаришга қодир, бироқ ҳозир унинг атиги 15 миллиард доллари бор. «Бу Украина саноатининг икки баробар қувватга эга эканлигини англатади. Шунинг учун ўз захирангиздан берадиган ҳеч нарсангиз бўлмаса, уларга пул беринг – бу оддий нома», – дея қўшимча қилади у.
Бундан ташқари, Певкур август ойида Украина қуролли кучларининг Курск областига кутилмаган бостириб кириши чоғида Киев иттифоқчиларининг камчиликларига ишора қилган.
Шарҳлар