Йил охиригача Ўш марказида митинглар ўтказиш тақиқланди
Ўшда шаҳар марказида митинг ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Гулгақи Мамасалиева ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Ўш шаҳар суди Kaktus.media таҳририятига суд қарори билан 27 июндан 31 декабрга қадар шаҳар ҳокимияти биноси яқинида ва шаҳар марказий майдонида митинглар ва турли оммавий акциялар ўтказиш тақиқланганини тасдиқлади.
Оммавий йиғилишларни фақат Отатурк номидаги боғда ўтказиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, худди шундай чеклов Бишкекда ҳам амал қилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар