Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган судья Халқаро жиноий суд раисига айланди

Судья выдавшая ордер на арест Путина избрана председателем МУС в Гааге
Источник: themoscowtimes.com

Бир йил аввал Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган япониялик судья Томоко Аканэ Халқаро жиноий суд раиси бўлди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Аканэ 11 март куни суд аъзолари орасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра сайланган. Унинг ваколатлари муддати уч йилни ташкил қилади.

Аканэ билан бирга унинг ўринбосарлари ҳам сайланди, улар италиялик Розарио Айтала ва бенинлик Рейн Алапини-Гансу бўлди.

Халқаро жиноий суд раиси ва унинг ўринбосарларидан иборат президиум “суд стратегик бошқарувини таъминлашда ҳал қилувчи ролни ўйнайди”, дейилади суд сайтида.

Аканэ ва Айтала 2023 йил мартида Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилиш айблови билан Россия президенти Владимир Путинни ва болалар омбудсмени Мария Львовая-Беловаяни ҳибсга олиш учун ордер имзолаган Халқаро жиноий суднинг уч нафар судьяси орасида бўлган.

Россияда Аканэ ва Айталага қарши қасддан ноқонуний ҳибсга олиш ва чет давлат вакилига ҳужум тайёрлаш моддалари бўйича иш қўзғатилган. Россия Ички ишлар вазирлиги судьяларни қидирувга берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.