Ёқутистонда самолёт аэропорт ёнидаги музлаган дарёга қўнган

Фото: Сергей Булкин/NEWS.ru

Ёқутистоннинг Зырянка аэропортида «Якутск — Зырянка — Среднеколымск» йўналиши бўйича ЯП217 рейсини амалга ошираётган Ан-24 йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагига қўна олмади ва зудлик билан музлаган дарёга қўнишга мажбур бўлган.

Самолёт бортида 34 киши, жумладан 30 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳеч қандай зарар кўрилмаган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарада Москвадан Бишкекга учаётган самолёт двигателларидан бирида носозлик борлиги сабабли фавқулодда қўнишни амалга оширган эди. Самолёт бортида 190 киши, жумладан олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Барча йўловчиларнинг хавфсизлиги таъминланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.