Юлия Навальная Брюсселда ЕИ дипломатиясининг раҳбари билан урашди
Алексей Навальнийнинг беваси Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель билан учрашди.
Жозеп Боррель Брюсселда Юлия Навальная билан учрашувдан сўнг сиёсатчининг ўлими учун Россия президенти Владимир Путин жавобгар бўлишига ваъда берди.
“Европа Иттифоқи номидан Юлия Навальнаяга чуқур ҳамдардлик билдирдик. Владимир Путин ва унинг режими Алексей Навальнийнинг ўлими учун жавоб беради”, — деб ёзади Боррель Х ижтимоий тармоғида.
“Юлия айтганидек, Путин – Россия эмас. Россия – Путин эмас. Биз Россия фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, — дея қўшимча қилди у.
Улашиш:
Шарҳлар