Юлия Навальная Human Rights Foundation ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раиси этиб сайланди
Юлия Навальная Human Rights Foundation ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раиси бўлди. Бу ҳақда HRF сайти ва Навальнаянинг ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
“Диктатуралар бизнинг яқинларимизга ва бутун дунёга таҳдид солаётганига шахсан гувоҳ бўлган одам сифатида Human Rights Foundation раиси лавозимини эгаллаш мен учун катта шараф”, – деди Навальная.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Алексей Навальний ишини давом эттириш унинг учун устувор вазифа бўлиб қолади.
Навальнаянинг номзодини 2012 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган сиёсатчи Гарри Каспаров қўллаб-қувватлаган. “Юлиянинг жасорати ва адолатга содиқлиги илҳомлантиради. HRF ривожланишда давом этади ва инсон ҳуқуқлари учун курашда ўсиб бораётган таъсирга эга бўлади”, – деди у.
HRF 2005 йилда ҳуқуқ ҳимоячиси Тор Халворссен томонидан ташкил этилган. Унинг бош офиси Нью-Йоркда жойлашган. HRF ўз миссиясини бутун дунёдаги диктатураларга қарши туриш деб билади.
Шарҳлар