Юлия Навальная Россиядаги сайловларни тан олмасликни ва санкциялар режимини янада самаралироқ қилишни талаб қилди
19 февраль куни Юлия Навальная Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
Юлия ўз нутқида Россиядаги президентлик сайловларини тан олмасликка чақирди:
“Путин эримни сайловлар деб аталмиш тадбирдан роппа-роса бир ой олдин ўлдирди. Бу сайловлар сохта, лекин улар барибир Путинга керак. Бу сайловларни тан олманг. Ўзининг асосий сиёсий рақибини ўлдирган президент таърифига кўра қонуний бўлиши мумкин эмас”.
Бундан ташқари, Навальная санкциялар режимини янада самаралироқ қилишни таклиф қилди.
“Ҳа, сиз улардан баъзиларига санкциялар жорий қилдингиз, лекин миллиардерлар унчалик қийналмади. Улар энг яхши адвокатларни ёллашди ва ўзларига тегишли бўлган ҳаммасини оила аъзолари ва дўстларига топширишди. Мулк энди уларга тегишли эмас ва шу боис мусодара қилинмайди. Нотўғри эшитилади, шундай эмасми? Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмиланинг Биаррицдаги коррупция пулларига сотиб олинган вилласи ҳали ҳибсга олинмаган! Путиннинг дўстлари сизнинг устингиздан кулишмоқда.
Навальная, шунингдек, сиёсий таъқиб ёки сафарбарлик таҳдиди туфайли Европа Иттифоқига қочган россияликларга ёрдам бериш механизмини ишлаб чиқишни сўради.
Шарҳлар