Юлия Навальная сиёсий маҳбуслар алмашувига ўз муносабатини билдирди

Юлия Навальная
Фото: REUTERS/Yves Herman/Pool

Навальнаянинг ёзишича, музокаралар бир неча йил давом этган, Алексей Навальний 2024 йил февраль ойида колонияда вафот этганидан сўнг, “кўпчилик” «ҳаммасини тўғирлашга ва барчани қутқаришга» уринган.

“Бу катта бахт! Озодликка чиққан ҳар бир сиёсий маҳбус катта ғалаба ва қувончдир. Ҳеч ким Путин томонидан гаровга олинмаслиги, қийноққа солинмаслиги ва Путин қамоқхонасида ўлмаслиги керак”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради “Команда Навального” телеграм-канали.

Навальная шунингдек, Лилия Чанишева билан бирга судланган Даниэл Холодний, шунингдек, Алексей Навальнийнинг адвокатлари Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунин ҳамон қамоқхоналар ва тергов изоляторларида сақланаётганини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.