Юлия Навальная турмуш ўртоғи билан видолашишни хоҳлаётганлардан иборат узун навбатларга изоҳ берди
Юлия Навальная эри билан хайрлашмоқчи бўлганларнинг узун навбатларига изоҳ берди.
“Кўпчилик Алексей нега шунчалик қаттиқ курашган ва ҳеч қачон таслим бўлмаганига ҳайрон бўлади. Ажйоиб, жасур ва ҳалол одамлар энди у билан хайрлашиш учун чексиз навбат билан келишмоқда. Раҳмат сизга. Бу ҳақиқий халқ севгиси”, – деб ёзди Навальная Х ижтимоий тармоғида.
“Белый счетчик” лойиҳасининг ҳисоб-китобларига кўра, 1 март куни Алексей Навальнийнинг дафн маросимига камида 16,5 минг киши келган. Шанба ва якшанба кунлари одамлар сиёсатчининг Борисов қабристонидаги қабри олдида навбатда туришда давом этишган.
Навбат тез ҳаракатланган, қабр ёнида навбатчилик қилаётган қўриқчилар одамларга гул қўйишга рухсат беришган ва бошқаларни кечиктирмаслик учун давом этишларини сўрашган. Якшанба куни тушдан кейин қабр устидаги ёғоч хоч (одатда унинг баландлиги тахминан 1,7 метр) бутунлай гуллар билан қопланган.
Шарҳлар