Юлия Навальная турмуш ўртоғининг хотирасига бағишланган концертдан тушган фойдани сиёсий маҳбусларга тақдим этди

Вдова Навального ответила пресс-секретарю президента России
Фото: вики

Россия колониясида вафот этган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг беваси сиёсий маҳбусларга 2,5 миллион рубл хайрия қилди, дея хабар беради “Дождь” телеканали. Буларнинг барчаси сиёсатчининг туғилган кунида – 4 июнда Берлинда Навальний хотирасига бағишланган концертдан олинган даромаддир.

Хайрия 12 июнь, Россия кунида бўлиб ўтган мустақил оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакиллари томонидан ташкил этилган “Сен ёлғиз эмассан” марафони доирасида амалга оширилди.

Маблағлар сиёсий маҳбуслар ва уларнинг оилаларини қонуний ва мақсадли қўллаб-қувватлашга: адвокатлар учун тўлов, озиқ-овқат, дори-дармонларга сарфланади. “Ҳукумат томонидан таъқиблар туфайли Россияни тарк этишга мажбур бўлганларга ҳам ёрдам кўрсатилади”, – дея таъкидлади ташкилотчилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.