Юлия Навальная ўзининг президентлик амбициялари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Юлия Навальная эркин Россиядаги сайловларда иштирок этишни режалаштирмоқда, бироқ интервьюда президентлик лавозими ҳақида гапирганини рад этади. Бу ҳақда у “Дождь” нашрига берган интервьюсида гапирди.
“Би-би-си журналисти мендан сайловда қатнашишимни сўради. Ва мен номзодимни қўяман деб жавоб бердим. Лекин мен бу президентлик сайловлари бўлади, деб айтганим йўқ. Буни оммавий ахборот воситаларининг ўзлари ўйлаб топган. Шу билан бирга, албатта, менинг сиёсий амбицияларим ҳам бор. Ва агар шундай имконият пайдо бўлса, мен Россияда етакчилик позицияларига интиламан”.
Навальная мухолифатнинг ҳозирда узоқ муддатли ҳаракат режаси йўқ деган фикрга қўшилди. Бироқ, у «ҳар куни сиз қодир бўлган фойдали ҳаракатни» қилишга чақирди.
«Режа пайдо бўлади. Биз одамларни ушбу режага тайёрлашимиз керак, биз уни ишлаб чиқишимиз керак. Бу узоқ вақтни талаб этади, лекин мен бунга ишонаман. Эртага бўлади деб ваъда бермайман, лекин биз албатта ғалаба қозонамиз. Мамлакатни қотил ва ҳарбий жиноятчи бошқара олмайди. Албатта, бирор нарса учун курашсангиз, унга ишонишингиз керак”.
ББС рус хизмати октябрь ойи охирида Навальная Россияга қайтиб, эркин президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. “Дождь” нашрига берган интервьюсида Навальная Россия қўшинларининг Украинадан олиб чиқилиши ва Путиннинг мағлубиятини “урушнинг ягона адолатли натижаси” деб атади.
Шарҳлар