Юлия Навальная ўзининг сиртдан ҳибсга олиниши бўйча изоҳ берди
Москвада суд Юлия Навальнаяни экстремистик жамиятда иштирок этганликда айблаб, сиртдан ҳибсга олди. У қидирувга берилган.
Юлия Навальная Басманний судининг уни сиртдан ҳибсга олиниши ҳақидаги қарорига изоҳ берди:
«Одатий процедура бўлмайдими? Хорижий агент, кейин жиноий иш очилади, сўнгра ҳибс?!»
“Владимир Путин қотил ва ҳарбий жиноятчи. Унинг жойи қамоқхонада, Гаагадаги бирор-бир жойда эмас, телевизорли қулай камерада эмас, балки Россияда – ўша колонияда, у Алексейни ўлдирган ўша 2 га 3 метрли камерада”, – деб ёзади у Х ижтимоий тармоғида.
Улашиш:
Шарҳлар