Литвада «рус» мактаблари ҳақидаги баҳслар давом этмоқда
Январ ойи бошида Литва таълим, фан ва спорт вазири Гинтаутас Якштас мамлакатда русийзабон болалар учун мактаблар фаолияти тақиқланиши мумкинлигини эълон қилганди. Бунга шу мактаблардан бирида содир бўлган воқеа сабаб бўлган – у Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралаганидан кейин икки ўқувчи бошқасига пневматик қуролдан ўқ узгани натижасида юзага келган.
Якштаснинг сўзларига кўра, Литвада «камчилик русийзабонлар» ёмон интеграциялашганини айтиш баробарида – мактабда содир бўлган отишма воқеасини мисол қилиб келтирган. Бироқ, бу ғоя ҳукмрон доираларда кенг қўллаб-қувватланмаган – бу эса рус тарғиботчиларини ҳайратда қолишига сабаб бўлган.
Шундай қилиб, Литва Президентининг маслаҳатчиси Аста Скайсгирите «биз мактабларни қандай бекор қилиш ҳақида эмас, балки ёшлар ва миллий озчилик болаларини Литва ҳаётига қандай интеграция қилиш ҳақида ўйлашимиз керак», деган. Вилнюс мери Валдас Бенкунаснинг таъкидлашича, мактаблар «Путин плакатлари яширинча осилган қандайдир ёпиқ геттоларга» айланмаслиги учун уларни ёпиб қўймаслик, балки яхшилаш керак деган ғояни илгари сурган.
Шарҳлар