Камала Харрис АҚШ президентлик сайловидаги мағлубиятини расман тан олди
АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис АҚШ президентлик сайловларидаги мағлубиятини расман тан олди ва ғалаба қозонган Доналд Трамп билан гаплашганини тасдиқлади, шунингдек, унга вице-президент сифатида ҳокимиятни тинч йўл билан топширишда ёрдам беришга ваъда берди.
“Демократиянинг асосий тамойили сайлов натижаларини қабул қилишдир. Бу демократияни золимликдан ажратиб туради”, – дея қўшимча қилди у.
Харрис «эркинлик, имконият, адолат ва қадр-қиммат учун» курашишда давом этишини айтди. “Озодлигимиз учун кураш машаққатли иш. Лекин бу яхши иш, қизиқарли бўлиши мумкин. Ва бу ҳар доим арзийди «, – деди у.
Улашиш:
Шарҳлар