Камала Харрис Демократик партиядан президентликка номзод сифатида кўрсатилди
АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Харрис АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод сифатида расман кўрсатилди. The New York Times газетасининг ёзишича, уни виртуал сўровда партия делегатларининг аксарияти қўллаб-қувватлаган.
Демократик партия 19-22 август кунлари Чикагода бўлиб ўтадиган қурултойда президентликка номзодини кўрсатиши керак эди. Бироқ Миллий қўмита ўз номзодини Огайо штатидаги сайлов бюллетенига қўйиш учун ҳужжатларни топшириш муддатини ўтказиб юбормаслик мақсадида қурултойдан икки ҳафта олдин, август ойи бошида партия делегатлари учун онлайн овоз беришни ўтказишга қарор қилди.
Штатнинг амалдаги қонунчилигига кўра, у 7 августда тугайди. Огайо губернатори яқинда муддатни сентябрь ойининг бошигача узайтирувчи қонунни имзолади, бироқ ҳужжат 1 сентябргача кучга кирмайди, шунинг учун демократлар муддатидан олдин овоз бериш орқали юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий муаммолардан қочишга умид қилмоқда.
Шарҳлар