Камала Харрис: Доналд Трамп Украинани таслим қилиш тарафдори

Фото: ABC News

АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис ўзининг асосий рақиби Доналд Трампнинг Украина можароси бўйича позицияси салбийлиги яъни у мамлакатнинг таслим бўлишини хоҳлашини айтди. Харрис, шунингдек, Трамп АҚШнинг халқаро ишлардаги иштирокини камайтиришга интилаётганини таъкидлади.

Мичиган штатида сўзлаган Харрис Трампнинг ёндашуви Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечишга олиб келишини айтган. Шунингдек, у Украина президенти Владимир Зеленский билан етти марта учрашганини ҳам қўшимча қилган.

Камала Харрис изоляционизм ғоясига қўшилмаслигини билдирди, унинг сўзларига кўра, Трамп НАТОдан чиқишини ва иттифоқчиларни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини ва АҚШ миллий хавфсизлигини ҳимоя қилмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у Трамп дунё етакчилари, жумладан, диктаторлар ва авторитар ҳукмдорлар томонидан манипуляцияга мойил эканлигини қўшимча қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.