Камала Харрис Эронни АҚШнинг энг асосий рақиби деб атади
АҚШ вице-президенти ва президентликка номзод Камала Харрис яқинда CBS News телеканалига берган интервьюсида Эронни Қўшма Штатларнинг асосий рақиби деб атади.
«Менимча, ва буниси аниқ, хаёлимга фақат Эрон келади», – деди Харрис АҚШнинг асосий душманларидан қайси бири энг асосий, деган саволга.
Унинг таъкидлашича, агар у 5 ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонса, Теҳрондан келаётган ядровий таҳдиднинг олдини олиш унинг устувор вазифаларидан бирига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Харрис аввалроқ Россия президенти Владимир Путин билан бир томонлама, Украинасиз учрашиш ғоясини рад этган эди.
Улашиш:
Шарҳлар