Камала Харрис Трампни фашист деб билишини айтди
Вице-президент ва АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис президентлик пойгасидаги рақиби Доналд Трампни фашист деб билишини айтди. У бу фикрини CNN телеканалида жонли эфирда билдирди.
Журналистдан Трампни фашист деб ҳисоблайсизми, деган саволига Харрис ижобий жавоб берди.
«Ва менимча, бу масалада уни энг яхши биладиган одамларга ишониш керак», – деди у.
Харриснинг сўзларига кўра, Трамп маъмуриятида 2017-йилдан 2021-йилгача президентлик даврида ишлаган бир неча киши “уни нолойиқ ва хавфли деб атаган”: “Улар тўғридан-тўғри АҚШ Конституциясини менсимаслигини айтишган. У бошқа ҳеч қачон президент бўлмаслиги керак, дедилар.»
Харрис бу маълумотни унга ким айтганига аниқлик киритмади.
Улашиш:
Шарҳлар