Камала Харриснинг америкаликлар орасидаги рейтинги ошмоқда — ОАВ
New York Times газетаси ва Siena College тадқиқот институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 47 фоизи вице-президент Камала Харрисга овоз беришга тайёр, деб ёзади “Zakon.kz”. Унинг рақиби, республикачи Дональд Трампга эса сўров иштирокчиларининг 48 фоизи овоз бермоқчи.
Бу ушбу газета томонидан июль ойининг бошида, Байденнинг муваффақиятсиз чиқишидан кейин ўтказилган сўровга таққослаганда аҳамиятли даражада ўсиш ҳисобланади, ўшанда Трамп уни 6 фоизга ортда қолдирган эди.
Таъкидланишича, сўровда қатнашган эркакларнинг кўпчилиги Трампга, аёлларнинг аксарияти эса Харрисга овоз беришни режалаштирмоқда.
АҚШ президенти лавозимига сайловлар 5 ноябрга белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар