Канада 286 мингдан ортиқ украиналик қочқинни қабул қилди
2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага ҳужумидан буён Канадага 286 752 украиналик қочиб келган. Бу ҳақда Германиянинг n-tv каналига таяниб DW хабар берди.
Украиналиклар уч йиллик ишлаш учун рухсатнома, молиявий ёрдам ва вақтинчалик бепул уй-жой олишмоқда.
Таққослаш учун: Германия чет элликлар марказий реэстри маълумотларига кўра, 2024 йил март ҳолатига кўра, Германияда Украина фуқаролигига эга 1,3 миллионга яқин киши истиқомат қилади. Ушбу маълумотларга кўра, уларнинг аксарияти Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин ватанларини ташлаб кетган уруш қочқинларидир.
Улашиш:
Шарҳлар