Канада армиясига биринчи марта аёл киши бош қўмондон бўлди
Канада армияси бош қўмондони лавозимига биринчи марта аёл киши тайинланди, деб ёзади “Zakon.kz”. Бу генерал Женни Кариньян бўлди.
Бундан ташқари, Кариньян Катта тўққизлик мамлакатларидан бирида армияга раҳбар бўлган илк аёл кишига ҳам айланди. Тайинлов 18 июль куни амалга ошди. Бу ҳақдаги хабарни Канада Қуролли кучлари эълон қилди.
Канада бош вазири Жастин Трюдо бу кунни тарихий кун деб, Кариньяннинг ўзини эса канадаликлар ва бутун дунё учун ўрнак бўла оладиган шахс деб атади.
Женни Кариньян Канада Қуролли кучларининг жанговар бўлинмасига қўмондонлик қилган илк аёл бўлган. Хизмат сафарлари чоғида у Ироқ, Афғонистон, Сурия ва Боснияга борган. Сўнгги уч йил давомида у армияда профессионал хулқ ва маданият бўлимини бошқарган.
Шарҳлар