Канада ҳукумати Исроилга қурол-яроғ экспортини тўхтатади

канада
Фото: московский комсомолец

Канада Исроилга қурол экспортини тўхтатмоқчи, деб хабар бермоқда Toronto Star газетаси Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жолига таяниб.

Газета саволига жавобан, вазир “Бу объектив реаллик”, — дея таъкидлаган.

18 март, душанба куни Канада парламенти мухолифат ташаббуси билан, бош вазир Жастин Трюдонинг ҳукуматни Исроилга қурол экспортини тўхтатишга даъват этувчи резолюциясини (бажариш учун мажбурий бўлмаган) кўпчилик овоз билан қабул қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.