,

Канада эски ракеталарни утилизация қилиш ўрнига Украинага бериши мумкин

Фото: EPA

Канада Украинага утилизация қилиниши керак бўлган “ҳаво — ер” синфидаги ракеталарни бериши мумкин, бундай ташаббус билан мухолифатчи Консерватив партия етакчиси Пьер Пуальевр чиқди, деб ёзади “РБК”.

Канада Мудофаа вазирлиги балансида 1980 йилларга оид 83,3 мингта CRV7 ракеталари бўлиб, улар 2000 йиллар бошида қурол-яроғ базасидан чиқарилган. 2021 йилда ҳукумат ракеталарни бир неча йиллар мобайнида утилизация қилиш ҳақида шартнома имзолаган.

“Ушбу қурол-яроғларни ҳисобдан чиқариш учун канадаликларга миллионлаб доллар тўлатиш ўрнига, улар Украинага берилиши ва унинг суверенитетини ҳимоя қилишга ишлатилиши керак”, — деди Пуальевр.

8 мингга яқин ракетада жанговар каллаклар бор, қолганларини эса эҳтиёт қисмлар учун ишлатиш мумкин, деб ҳисоблайди сиёсатчининг тарафдорлари.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.